Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Туркманистонда Ўзбекистонга газ етказиб бериш узилиб қолгани учун мансабдорлар ҳибсга олинди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Туркманистонда Ўзбекистонга газ етказиб бериш узилиб қолгани учун мансабдорлар ҳибсга олинди
Бухоро

Туркманистонда Ўзбекистонга газ етказиб бериш узилиб қолгани учун мансабдорлар ҳибсга олинди

07.02.2023 808
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон томони мазкур узилиш сабаб Туркманистондан катта миқдорда пул компенсацияси талаб қилган.

Туркманистоннинг “Туркменгаз” давлат концернида 6 киши, хусусан, Моддий-техника ресурслари ва асбоб-ускуналар бошқармаси раҳбари Шуҳрат Аждаров ва “Туркменгазақдириш” уюшмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Шуҳрат Чопанов ҳибсга олинган. Бу ҳақда Turkmen.news хабар қилди.

Маълум қилинишича, улар Туркманистондаги энг йирик “Галқиниш” газ конида юз берган авария ва Ўзбекистонга газ етказиб беришнинг тўхтаб қолишида айбдор деб топилган.

Қайд этилишича, “Туркменгаз” раҳбари Ботир Аманов ва унинг ўринбосари Отамурод Чориев ҳозирча жазодан қутулиб қолишга муваффақ бўлган.

Туркманистон бош прокуратураси ҳисоб-китобларига кўра, Галқиниш конидан Ўзбекистонга газ етказиб бериш тўхтаб қолган 6 кунда етказилган зарар миқдори 59,7 миллион долларни ташкил қилган.

Галқиниш конида авария январ ойининг энг совуқ кунларида қуритиш датчиклари ишламай қолгани оқибатида юз берган эди.

Ушбу манбанинг хабарига кўра, Ўзбекистон томони газ етказиб берилишида узилиш бўлгани учун Туркманистондан катта миқдорда пул компенсацияси талаб қилган. Бироқ музокаралардан сўнг, Ўзбекистон томони етказилган зарар миқдорида суюлтирилган газ олишга рози бўлган. Туркманистон расмий матбуотида суюлтирилган газнинг бепул берилиши “қўшни давлатга дўстона ва биродарлик ёрдами” сифатида тақдим этилган.

Қолаверса, Туркманистон томони Ўзбекистондан бу ҳаракатларга изоҳ бермасликни сўраган.

Шерзод Камалов 07.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бугундан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари кучга киради
Бухоро
Маҳаллада тадбиркорлик: Давлатдан кимларга ва қанча субсидия берилади?
Бухоро
Эҳтиёжманд оилалар ва бемор болалар учун 690 миллиард сўм ажратилади
Бухоро
Яқин 15 йилда Ўзбекистон аҳолиси 50 миллионга етиши кутилмоқда — Президент прогнозларни очиқлади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бугундан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари кучга киради

01.06.2026 38
Бухоро

Маҳаллада тадбиркорлик: Давлатдан кимларга ва қанча субсидия берилади?

30.05.2026 113
Бухоро

Эҳтиёжманд оилалар ва бемор болалар учун 690 миллиард сўм ажратилади

21.05.2026 73
Бухоро

Яқин 15 йилда Ўзбекистон аҳолиси 50 миллионга етиши кутилмоқда — Президент прогнозларни очиқлади

18.05.2026 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?