Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Тошкентда иккита масжиддан одамларнинг пулларини ўғрилаб кетган шахс қўлга олинди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Фан ва техника > Тошкентда иккита масжиддан одамларнинг пулларини ўғрилаб кетган шахс қўлга олинди
Фан ва техника

Тошкентда иккита масжиддан одамларнинг пулларини ўғрилаб кетган шахс қўлга олинди

04.04.2023 98
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Аввал ҳам масжидлардан пул ўғрилаш билан шуғулланиб юрган шахс бу сафар яна икки кишини тунаб кетди.

Тошкентда жойлашган масжидларда икки нафар фуқаронинг пуллари ўғрилаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Новза” жоме масжидига намоз ўқиш учун келган фуқаро ўз курткасини масжид таҳоратхонасидаги кийим илгичга илиб, ўзи таҳорат олиш учун кириб кетган. Аммо, фуқаро қайтиб чиққанида чўнтагидаги 6,8 млн ва 200 АҚШ доллари пули йўқлигини билиб, ИИБга мурожаат қилган.
Олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятни содир этган шахс қўлга олинган. Аниқланишича, қўлга олинган шахс аввал судланиб чиққан бўлиб, илгари ҳам бир нечта масжидларга бориб, яширин равишда ўзгаларнинг моддий бойликларини ўғрилаб келгани аниқланган.
“Масжидга бориб, таҳоратхонасига кириб, курткасининг ички чўнтагида 100 минг сўмлик пуллар турган эди. Пулларни олиб, кўчага чиқиб кетдим. “Қозиробод” масжидига ҳам бордим. Таҳоратхонада курткамни илаётган вақтимда бошқа куртка ҳам бор экан. Унинг чўнтагида 1 млн сўмдан кўпроқ пул бор экан. Уни ҳам олиб, ишлатиб юбордим”, – дейди қўлга олинган шахс.
Мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шерзод Камалов 04.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?