Толибон вакили Ўзбекистондан электр энергияси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни сўради. Бу ҳақда «Спутник» хабар берди.
Афғонистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергияси етишмовчилиги давом этаётгани сабабли Толибон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттаки Кобулдаги анжуман пайтида Ўзбекистон ҳукуматини Афғонистон билан энергетика шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ҳамда ваъда қилинган 400 МВт электр энергиясини етказиб беришга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир мамлакат Ўзбекистондан электр энергияси импорт қилмаяти. Бу эса афғонларнинг қиш шароитида муаммоларини янада кучайтирмоқда.