Mehrob.uz жамоаси Мансур ҳожи Азимхон ўғли Нуруллаев вафотлари муносабати билан марҳумнинг яқинларига, оила аъзоларига, хусусан марҳумнинг яқин дўстлари Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизийга чуқур ва самимий таъзия изҳор қилади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган бу бандасини мағфиратига олсин, яқинларига сабру жамийл бериб, қазои қадарини иймон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.
Раҳматли Мансур домла Нуруллаев Мир Араб мадрасаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олган, меҳнат фаолияти давомида Бухоро вилояти Когон тумани бош имом-хатиби, “Баҳоуддин Нақшбанд” жоме масжиди имом-хатиби ва Бухоро вилояти бош имом-хатиби вазифаларида фидокорона хизмат қилган.
Сўнгги йилларда ўзининг илмий салоҳиятини ошириш йўлида Татаристон Республикасидаги Булғор Ислом академиясини тамомлаган эди.
Мансур ҳожи домла яхши хислатлар эгаси бўлиш билан бирга, олим, аллома, ҳассос қалб эгаси эдилар, Аллоҳ таоло қилган барча яхши амалларини ўзига ҳамроҳ айласин!
Mehrob.uz матбуот хизмати
Ётган жойлари жаннатга булсин
Амин
Жойлари жаннатда булсин яхши инсон эди