Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Тадбиркорлардан бир қатор ҳужжатлар талаб қилиш бекор қилинди (тўлиқ)
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Тадбиркорлардан бир қатор ҳужжатлар талаб қилиш бекор қилинди (тўлиқ)
Жамият

Тадбиркорлардан бир қатор ҳужжатлар талаб қилиш бекор қилинди (тўлиқ)

11.11.2022 478
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

“Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

🔹юридик шахслар томонидан 2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда солиқ суммалари тўғрисидаги архив ҳужжатларини сақлаш ҳамда архивларга топшириш мажбурияти бекор қилинади;

🔹юридик шахслар 2022 йил 1 январдан давлат солиқ хизмати ва статистика органларига электрон тарзда топширилган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини сақлаш ҳамда архивларга топшириш мажбуриятидан озод этилади;

🔹 2023 йил 1 январдан бухгалтерия ҳисоби субъектлари молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинади;

🔹2023 йилдан айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлар йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.

❕ 2023 йил 1 январдан қуйидаги статистик ҳисобот турлари бекор қилинади:

▫️Биржа фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Меҳнат шароитлари аҳволи тўғрисида ҳисобот;
▫️Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот;
▫️Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида ҳисобот;
▫️Тижорат банки фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлари тўғрисидаги ҳисобот;
▫️Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот.

ХЕШТЕГ: #Тадбиркор, #ҳужжат
Шерзод Камалов 11.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ромитан туман ҳокимлигининг фуқаролар қабулида мурожаатлар ечимини топмоқда
Бухоро Жамият
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори қанча эканини биласизми?
Бухоро
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА “ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИК ҲУДУДИ”
Бухоро
Фарҳод Умаров тумандан ўтувчи М- 37 автомобиль йўли ёқасидаги ободонлаштириш ишларини кўриб чиқди
Бухоро Жамият

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитан туман ҳокимлигининг фуқаролар қабулида мурожаатлар ечимини топмоқда

05.02.2023
БухороЖамият

Фарҳод Умаров тумандан ўтувчи М- 37 автомобиль йўли ёқасидаги ободонлаштириш ишларини кўриб чиқди

04.02.2023 62
БухороЖамият

Бухоро шаҳрида ер остидан ўтиш йўли қурилмоқда

03.02.2023 785
Жамият

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Петронас Чаригали Сдн Бхд” компанияси вакиллари нефть саноатида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди

25.01.2023 93

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?