Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Табиий газ истеъмолидан бўлган қарздорлик ундирилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Табиий газ истеъмолидан бўлган қарздорлик ундирилди
Бухоро

Табиий газ истеъмолидан бўлган қарздорлик ундирилди

15.05.2023 497
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмолидан бўлган қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 1237 та ижро ҳужжатлар ижроси таъминланиб, 33,3 млрд. сўм миқдордаги қарздорликлар амалда ундирилди.
Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 12,5 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, шундан 8,6 млрд. сўмлик муклар электрон-онлайн савдоларга чиқарилган.
Бундан ташкари, 10 нафар қарздорларнинг 15,8 млн. сўмлик миқдоридаги қарздорлик суммалари уларнинг иш ҳақларига қаратилган ҳамда ҳисоб рақамларига инкассо қўйилган.
Мисол учун, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 20.05.2022 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ фойдасига қарздор “Inshoot Turxol Agro” МЧЖдан истеъмол қилинган табиий газ тўловидан бўлган 128.178.632 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 21.600 почта ҳаражатини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро туман бўлими иш юритувига 12.08.2022 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздорга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган.
Ижро ҳужжати талаблари қарздор томонидан бажарилмаганлиги сабабли қарздорга нисбатан мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор МЧЖдан асосий қарз, почта ҳаражати ва ижро йиғим тўлови нақд пул шаклида тўлиқ ундирилди ҳамда ундирувчи “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ ҳисобига кўчириб, ижро ҳужжати ижроси жорий йилнинг 12 май куни амалда тамомланди.
Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом этмоқда.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Шерзод Камалов 15.05.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?