Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Суд тизимидаги тарихий ислоҳотлар
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Суд тизимидаги тарихий ислоҳотлар
Жамият

Суд тизимидаги тарихий ислоҳотлар

30.07.2020 140
6 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Кейинги йилларда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилиб, ўтган 3 йилдавомида 20 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Натижада суд жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш янги босқичга чиқиб, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражаси ошди.

Бироқ, суд тизимидаги барча муаммолар тўлиқ ҳал этилди деган фикрни қатъий айта олмаймиз.

Чунки,суд тизими фаолияти самарадорлигини ошириш ва ҳар бир иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли суд қарори чиқарилишини таъминлаш бўйича айрим вазифасини ўтаб бўлган тартиб тамоилларнингмавжудлиги суд тизимини янада ислоҳ қилишни тақозо этаётганди.

Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги тарихий фармони қабул қилиниши суд-ҳуқуқ ислоҳотларини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш ва суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилди.

Хусусан ҳудудларда фуқаролик, жиноий ва иқтисодий судларнинг алоҳида фаолият юритиши ягона суд амалиётини шакллантиришга тўсқинлик қилиб келаётган эди.

Мазкур фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари тузилади.

Бу ўз навбатида вилоят судларининг самарали фаолият юритиши билан бир қаторда, ягона суд амалиётини шакллантириб, тааллуқлилик масалаларини ўз ўрнида ҳал этади ва судда низолашувчиларнинг норозичиликларини ва оввора бўлишларини олдини олади.

Ушбу фармон билан фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи ва Пахтакор туман судлари ташкил қилиниши мазкур туманда яшовчи фуқароларнинг бир мунча узоқ масофадаги судларга қийналиб қатнашларини олдини олиб, уларнинг вақти ва маблағлари тежалишинини таъминлайди.

Амалдаги қонунчиликда Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби назарда тутилмаганлиги сабабли судьяларнинг ҳуқуқлари чекланиб  қолганди.

Фармонда қонунчиликка малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш белгиланди.

Фармон ижроси юзасидан қонунчиликка киритиладиган ўзгартириш судьяларнинг мустақиллигини ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада кафолатлайди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб ортиқча суд босқичларини бекор қилиш орқали “бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилади.

Унга кўра, суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилади;

– туман судларининг қарорлари вилоят судлари томонидан, вилоят судларининг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида ҳамда вилоят судларида апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилади;

– Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суди раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларининг протестига кўра кассация тартибида кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.

Бунда, суд қарорларининг сифати ва барқарорлигини таъминлаш, судда ҳар бир иш бўйича якуний тўхтамга келиш, фуқаролар ва юридик шахсларга қулайлик яратиш билан бир қаторда халқаро андозаларга мос равишда судларда ишни кўриб чиқиш босқичларини янада соддалаштириш назарда тутилмоқда.

Фармонга биноан, прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш ҳамда қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этиш тартиби белгиланди.

Жорий этилаётган тартиб прокуратура ва суд орасидаги муносабатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга ҳамда процесс иштирокчиларининг ўзаро мувозанатини таъминлашга хизмат қилади.

Фармоннинг яна бир эътиборли жиҳатлари шундаки,Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби тузилади.

Судлов таркибига инвестиция киритилган санада йигирма миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестицияни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахслар (кейинги ўринларда –йирик инвесторлар)  ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш ваколати берилди.

Шунингдек, йирик инвесторлар ўз хоҳишига кўра бевосита судлов таркибига ёки умумий тартибда бошқа қуйи тизим судларига мурожаат қилишга ҳуқуқи ҳамда бошқа инвесторлар эса ўз хоҳишига кўра, бевосита Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судига ёки умумий тартибда бошқа қуйи тизим судларига мурожаат қилиши мумкин.

Фармонга мувофиқ, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида матбуот хизматини ташкил этилиши – судлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида ва объектив ахборот бериш, жамиятда ҳуқуқий хабардорлик даражаси ошишига имкон яратиб, судга нисбатан жамият ишончини оширишга самарали хизмат қилади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, фармон фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари муҳофазасини кучайтиришга, одил судловга эришиш даражасини юксалтиришга, ишларни судда кўриш сифатини оширишга ҳамда суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларни бекор қилишга, инвесторларнинг ишончли суд ҳимоясида бўлишини таъминлашга, шунингдек суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича

Бухоро вилоят суди раиси                                                     А.Икромов

Шерзод Камалов 30.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 212
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 620
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 309

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?