Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Анварович Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланганлиги бекор қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаш муолажаларини тугатиб, саломатлиги тикланган ҳолда ўз иш фаолиятини давом эттиришни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз , 30 июл куни “Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда режали даволаш муолажаларини олмоқда. Беморнинг аҳволи қониқарли ҳолатда”, дея хабар берган эди матбуот хизмати. Бироқ унинг айнан қандай касалликдан даволанаётганига аниқлик киритилмаган эди.
Соғликни сақлаш вазири ўз вазифасига қайтди.
Фикр билдириш
Фикр билдириш