Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Шубҳали дори воситалари ва уларнинг таъсири устидан назорат кучайтирилмоқда: вилоят ССБда штаб тузилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Шубҳали дори воситалари ва уларнинг таъсири устидан назорат кучайтирилмоқда: вилоят ССБда штаб тузилди
Бухоро

Шубҳали дори воситалари ва уларнинг таъсири устидан назорат кучайтирилмоқда: вилоят ССБда штаб тузилди

03.01.2023 310
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Сўнгги хабарларга кўра, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси томонидан “Док-1 Мах” ҳамда “Амбронол” дори

воситаларининг чуқурлаштирилган сифат назоратини ўтказиш

натижаларига кўра норматив ҳужжатда кўрсатилган таркибга

номувофиқлик аниқланган. Мазкур дори воситаларининг айрим

серияларида пропиленгликоль моддаси ўрнига ёки у билан бирга

этиленгликоль ва диэтиленгликоль моддалари мавжудлиги аниқланди.

Шу муносабат билан вазирлик томонидан барча ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, тиббиёт бирлашмалари ҳузурида  оператив штаблар ташкил этилиб,  “QURAMAX” МЧЖ орқали чиқарилган дори воситаларидан зарар кўриши эҳтимоли бўлган фуқароларни, хусусан, болаларни аниқлаш ва уларни тиббий кўрикдан ўтказиб, саломатлигини назоратга олиш кўрсатмаси берилди.

Шу билан бирга барча дорихоналарга 2022 йили Ўзбекистон Республикаси худудига “QURAMAX” МЧЖ орқали олиб кирилган барча дори воситаларининг сотилишини тўхтатишга кўрсатма берилди.

Фуқароларга эслатиб ўтамиз: бу тадбирлардан асло ташвиш ва ваҳимага тушишнинг ҳожати йўқ. Юқоридаги дори воситаларининг фақат сўнгги биргина серияси чиқарилишида хатоликка йўл қўйилган бўлиши мумкин. Бироқ олдинги йиллар давомида “QURAMAX” МЧЖ компанияси киритган дори воситалари бошқа мамалакатларда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам беморлар саломатлиги учун ижобий самара берганлиги маълум. Кўрилаётган чоралар Самарқанд вилоятида кузатилган ҳодисанинг бошқа ҳудудларда рўй бермаслигининг олдини олишга қаратилгандир.

Бугун соат 10.00 да Бухоро вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида ҳам (дам олиш кунида ишлаш қонуний тартибларига мувофиқ) йиғилиш ўтказилиб, белгиланган дори воситаларини дорихоналардан йиғиб олиш ва эҳтимолий зарар кўрган фуқароларни аниқлаш бўйича оператив штаб тузилди. Штабга бошқарма бошлиғи А.С. Баҳронов раҳбарлик қилмоқда.

Штабнинг биринчи йиғилишида барча аъзоларга дорихона ва шифохоналарда кўрилаётган масала бўйича оператив маълумотлар олиш, маълумотлар базасини шакллантириш, тиббий кўриклар ўтказиш ва зарур ҳолатларда тиббий ёрдамни ташкил этиш топшириқлари берилди.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг “1064-Ишонч телефони” хизмати ҳам бугундан бошлаб ушбу штаб билан боғлиқ равишда иш олиб боради. 

Шерзод Камалов 03.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Боғчага имтиёзли навбат учун онлайн ариза топшириш бошланди
Бухоро
Қоракўлда собиқ МИБ давлат ижрочиси миллионлаб сўмни ўзлаштиргани учун қамалди
Бухоро
1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Бухоро
БухДУда «Битирувчи–2026» тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Боғчага имтиёзли навбат учун онлайн ариза топшириш бошланди

08.07.2026 55
Бухоро

Қоракўлда собиқ МИБ давлат ижрочиси миллионлаб сўмни ўзлаштиргани учун қамалди

06.07.2026 291
Бухоро

1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?

01.07.2026 64
Бухоро

БухДУда «Битирувчи–2026» тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

30.06.2026 26

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?