Шофиркон туман ҳокими Ж.Шаропов томонидан спорт йўналишида ютуқларга эришиб, халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритаётган умидли спортчилар муносиб рағбатлантирилиб, уларга эътибор кўрсатиляпти.

Яқинда Ж.Шаропов томонидан спортчиларга машғулотлар учун спорт гилами (татами) туҳфа қилинди. Ёш спортчилар яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда келгусида юрт байроғини янада юксакка кўтаришга, юқори марраларни забт этишга аҳд қилишган.
