Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Шавкат Мирзиёев вилоятларда коронавирусга ихтисослашган шифохоналар ташкил этиш бўйича топшириқ берди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Ўзбекистон > Шавкат Мирзиёев вилоятларда коронавирусга ихтисослашган шифохоналар ташкил этиш бўйича топшириқ берди
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев вилоятларда коронавирусга ихтисослашган шифохоналар ташкил этиш бўйича топшириқ берди

29.07.2020 25
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июль куни ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакатда охирги беш кунда инфекция юқтирганлар сони 3 мингтага кўпайиб, 21 700 нафарга етди. Жумладан, Тошкент вилоятида 347 та, Қашқадарёда 193 та, Сурхондарёда 130 та, Самарқандда 123 та, Сирдарёда 83 та, Андижонда 79 та янги касалланганлар аниқланган. Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Наманган, Тошкент, Хоразм вилоятларида ва Қорақалпоғистонда пневмония ҳолатлари анча кўпайган.

Йиғилишда бу борада ҳудудларда долзарб бўлиб турган масалалар кўриб чиқилиб, қўшимча вазифалар белгиланди.

Республика махсус комиссиясига жойлардаги эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва касалларни даволашга амалий ёрдам берадиган гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берилди.

Ушбу гуруҳларга мутасадди идоралар, ихтисослашган тиббиёт марказлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбар ва мутахассислари, шунингдек, нафақадаги тажрибали шифокорлар жалб этилади. Бу ҳудудларда аҳолига эрта ва аниқ ташхис қўйиш, беморларни касаллик даражасига қараб тўғри ва малакали даволашда муҳим омил бўлади.

Ҳокимликларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналар ташкил этиш, интенсив ва реанимация ўринларини кўпайтириш, уларни зарур тиббий жиҳозлар ва дори-дармон билан таъминлаш вазифаси қўйилди. Тошкент шаҳридаги тажриба асосида COVID-19 ва пневмония билан касалланганларга дастлабки малакали тиббий ёрдам кўрсатадиган махсус поликлиникалар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Давлат раҳбари оғир касаллар аҳволини енгиллаштирадиган тиббий ускуналар таъминоти масаласига алоҳида тўхталди.

Қайд этилишича, охирги икки ҳафтада қўшимча равишда 370 та сунъий нафас олдириш аппарати, 1041 та портатив нафас олдириш ускунаси, 1164 та кислород концентратори ва бошқа зарур тиббий жиҳозлар олиб келиниб, ҳудудларга тарқатилди. Касаллар кўпайиши мумкинлигини ҳисобга олиб, Республика махсус комиссиясига жойларга яна қўшимча ускуналар етказиш бўйича топшириқ берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил этилди.

идланишича, ушбу хизматнинг бугунги кундаги энг асосий вазифаси вирус занжирини узиш ҳисобланади. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими, ҳокимликлар билан биргаликда беморларни соғайтириш ва улардан бошқаларга вирус юқишини камайтириш ҳам энг муҳим йўналишдир.Йиғилишда ёш болалар, ҳомиладор аёллар, кексалар, ногиронлиги ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар саломатлиги устидан тизимли мониторинг олиб бориш муҳимлиги белгиланди.

Карантин даврида бирор-бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими соатдек аниқ ишлаши кераклиги таъкидланди.

«Ҳозирги шароитда касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз. Шунинг учун аҳоли саломатлигини сақлаш, айни пайтда темир интизом билан ҳамма ишларни давом эттиришимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳокимлар ўз ҳудудидаги реал вазиятдан келиб чиқиб, аниқ чоралар кўриши бўйича топшириқлар берилди. Шу билан бирга, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, 65 ёшдан ошганлар зарурат бўлмаса, уйдан чиқмаслиги қоидаларига қатъий риоя қилишнинг аҳамияти қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 27 июль куни Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини, аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш қамровини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишганди.

Аввалроқ Хитойдан 1300 та, кейинроқ яна 1000 та кислород концентратори олиб келингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Германия ҳам Ўзбекистонга кислород баллонлари, тиббий ниқоблар ва комбинезонлардан иборат 3 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборди.

Шерзод Камалов 29.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

ИқтисодиётЎзбекистон

Халққа пуллик, амалдорларга эса текин хизмат адолатданми?

01.08.2022 810
Ўзбекистон

1 августдан ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартиби осонлашади

30.07.2022 758
Ўзбекистон

Темирйўлчилар ўртасида Заковат турнири ўтказилди

07.07.2022 148
Ўзбекистон

1 июлдан электр ва газ нархлари оширилмайди

29.06.2022 418

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?