Қуйидаги муддатларда шахснинг судланганлик ҳолати тугатилади;
-шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;
– мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
– жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин 1 йил ўтгач;
– озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — 2 йил ўтгач;
– беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — 4 йил ўтгач;
– беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — 7 йил ўтгач;
– ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — 10 йил ўтгач.
Шахснинг судланганлик ҳолати қачон тугатилади ?
1 Изоҳ
1 Изоҳ
Rostanmi?