Бир неча кун аввал Сенат никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг 1 ойлик муддатни кутмасдан исталган вақтда никоҳдан ўтишлари мумкинлигини кўзда тутувчи қонунни рад этган, ҳатто келишув комиссияси тузиш таклиф этилмаган эди.
Бунга Қонунчилик палатаси депутатлари норозилик билдирмоқда.
Депутат Кушербаевнинг таъкидлашича, депутатлар Сенат рад этган ушбу қонун лойиҳаси жамият учун муҳим ва амалиётда одамларни ортиқча сарсон бўлишининг олдини олади, деб ҳисоблашади ва бир қатор депутатлар ваколатдан фойдаланиб қонун лойиҳасини қайта қабул қилиб, тўғридан-тўғри Президентга имзога юбориш зарурлигини билдирмоқда.Бироқ шу кунгача депутатлар ушбу ваколатдан фойдаланишмаган.
“Қонун лойиҳасида:
➖ ФҲДЁ органи томонидан никоҳ тузишга бир ойда рухсат берувчи қоидани чиқариб ташлаш;
➖ эллик ёшдан ошган никоҳланувчи ёки ўртада боласи бўлган никоҳланувчи шахслар, шунингдек, ҳомиладор аёл ва туғилажак фарзандни ўз боласи, деб тан олувчи шахс учун тиббий кўрикдан ўтиш ихтиёрий эканлигини белгилаш кўзда тутилган.