Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода банк ходимлари томонидан “ўмарилган” пуллар
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода банк ходимлари томонидан “ўмарилган” пуллар
Бухоро

Бухорода банк ходимлари томонидан “ўмарилган” пуллар

12.05.2022 130
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

​​Бухоро вилоятида кредит маблағларини талон-торож қилган собиқ банк ходимлари аниқланди.Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ Микрокредитбанк Бухоро минтақавий филиалининг Когон банк хизматлари маркази собиқ мутахассиси М.К. отаси М.К. номига ташкил этилган “K.H.” МЧЖга маиший техника сотиб олиш учун 245 млн. сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганлиги ҳамда марказ номидан нотариал идорага сохта хат тақдим қилиб, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 391,1 млн. сўмлик “YUCHANG” русумли тиркамани таъқиқдан чиқариб юборганлиги аниқланган. Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ Микрокредитбанк Бухоро вилоят минтақавий филиалининг собиқ мутахассиси Б.Р. 2021 йилда 5 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз жами 156,5 млн. сўм микроқарз ва имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги, шунингдек ўзининг жиноий ҳаракатларини яшириш мақсадида фуқаролар А.Д. ва У.Р.ларнинг кредит йиғма жилдларини қасддан йўқотиб юборганлиги аниқланган.Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167 моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш) ва 227-моддаси (автомототранспорт воситаларини яшириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шерзод Камалов 12.05.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро вилоятида камбағалликни қисқартиришда сусткашликка йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланди
Бухоро
Бухоронинг тарихий юбилей санаси қайта кўриб чиқилади
Бухоро
Пешлавҳалар учун ортиқча талаблар бекор қилиниши мумкин
Бухоро
Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро вилоятида камбағалликни қисқартиришда сусткашликка йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланди

07.05.2026 296
Бухоро

Бухоронинг тарихий юбилей санаси қайта кўриб чиқилади

06.05.2026 92
Бухоро

Пешлавҳалар учун ортиқча талаблар бекор қилиниши мумкин

05.05.2026 73
Бухоро

Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди

01.05.2026 45

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?