SamAvto ISUZU D-Max негизида янги тез тиббий ёрдам автомобили ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилди.
Самарқанддаги SamAvto заводида ISUZU D-Max негизидаги янги тез тиббий ёрдам автомобили ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда SamAuto’нинг «Телеграм» каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, ушбу автомобиль юқори ўтувчанликка, маневрликка эга ҳамда ишончлилиги ва тежамкорлиги билан ажралиб туради.
Мазкур автомобиль тиббиётнинг айнан зарур бўлган йўналишига қараб, талаб ва кўрсатмаларга мувофиқ қўшимча ускуналар билан жиҳозланиши мумкин.
Самарқандда ISUZU D-Max негизида тез тиббий ёрдам автомобиллари ишлаб чиқарилади
Фикр билдириш
Фикр билдириш