°
___
______
  • Low Temp. ___°
  • High Temp. ___°
___
______
Avgust 3rd 2020, Dushanba
°
   ___
  • TEMPERATURE
    ° | °
  • HUMIDITY
    %
  • WIND
    m/s
  • CLOUDINESS
    %
  • SUNRISE
  • SUNSET
  • SESH 4
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • CHOR 5
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • PAY 6
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • JUM 7
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • SHAN 8
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • YAK 9
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
USD10 207.700.00%
RUB139.02–0.09%

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги: «Сунъий нафас олдириш аппаратидаги беморларнинг ярмидан кўпи вафот этмоқда»

 Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги: «Сунъий нафас олдириш аппаратидаги беморларнинг ярмидан кўпи вафот этмоқда»

Россияда оғир аҳволдаги коронавирусга чалинган беморларнинг деярли ярми ва сунъий нафас олдириш аппаратига уланганларнинг ярмидан кўпи вафот этмоқда. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош пульмонологи, Сеченов университети профессори Сергей Авдеевга таяниб «Интерфакс» маълум қилди.

«Сунъий нафас олдириш аппаратига уланган беморларнинг ўлим даражаси жуда юқори. Реанимациядаги беморларнинг 30-50 фоизи, сунъий нафас олдириш аппаратидагиларнинг эса 50-80 фоизи вафот этмоқда», — деди Авдеев.

Сунъий нафас олдириш аппарати етишмовчилиги борми ёки йўқми, деган саволга жавоб берар экан, Авдеев шундай деди: «Мамлакатимизда аппаратларнинг етишмаслиги муаммосига дуч келмадик, тайёргарлик кўришга вақтимиз етарли эди».

«Биз ҳали касалликни енгмадик… Эҳтимол, ҳамма нарса ҳали олдинда», — деб қўшимча қилди Авдеев.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22 июль соат 17:00 да берган маълумотига кўра, мамлакатда 8561 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Вазирликнинг шу куни соат 10:00 да берган маълумотига кўра, беморларнинг 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда экани маълум қилинган.

Мавзуга оид