Россия Ўзбекистон билан товар айирбошлашда доллардан воз кечиш ғоясини илгари сурмоқда. Бу ҳақда «ВТБ Банк» раҳбари Андрей Костин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.
“Халқаро ҳисоб-китоблар учун муқобил каналларни ишлаб чиқиш биз учун жуда муҳимдир. Бу, албатта, миллий валютадаги ҳисоб-китоблар. Бир нарсадан қўрқиш бор – доллардан узилиш. Бу Қўшма Штатларнинг энг кучли қуроли бўлиб, уларга ҳукмронлик қилиш ва бугунги кунда ҳаммани қўрқитиш имконини беради”, дейди у.
Костиннинг таъкидлашича, айнан шунинг учун ҳозир барча қийинчиликлар ва камчиликларга қарамай, бошқа давлатлар билан долларсиз ҳисоб-китобларни яратиш зарур.
“Биринчи навбатда, албатта, энг йирик савдо ҳамкорлари билан. Бу Хитой, бошқалар ва бизнинг барча яқин хорижий ҳамкорларимиз – Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Ҳиндистон”, дейди у.