Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолияти ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПК-2866 сонли хамда 2020 йил 17 январдаги “Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қушимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги ПК-4576 сонли қарорлари Бухоро вилоятида пиллачилик соҳасида изчил амалга оширилишига катта сабаб бўлмокда.
Жорий йил Ромитан туманида баҳорги мавсумда 3684 қутти ипак қурти бокилиб 210 тонна пилла хом-ашёси етиштириш режалаштирилган бўлиб, йил бошидан 2631 нафар касаначи ва звенолар билан шартномалар тузилди. Туманимизда юкори ҳосилдорликка эришиш ва сифатли пилла хом-ашёси етиштириш максадида тажрибали мутахассислар билан маслаҳатлашиб 2022 йил 8 апрель куни 3684 қутти Хитой давлатидан келтирилган сифатли ипак қурти уруғи ҳудудлардаги 7 та инкубаторларга жонлантириш учун қўйилди.
Инкубатордаги жонланган ипак куртлари икки кун касаначи ва звеноларимизга тарқатиб берилди. Қурт боқиш мавсуми давомида худудларга бириктирилган пилла агрономларимиз касаначиларга ўзларининг маслаҳатларини бериб бордилар. Натижада сифатли боқилган ипак қуртлари 22-24 кун ичида пилла ўрашга киришди. Етиштирилган пиллаларни 12 май кунидан пилла қабул килиш масканига топшириш бошланди.
Шартномага асосан туманимиз кумуш тола ижодкорлари ўзларининг мардонавор меҳнатлари эвазига юкори натижаларга эришдилар. Тумандаги “Халқобод”,” Челонғу”, “Боғитуркон” ҳудудлари пилла топширишда пешқадамлар сафига бўлдилар.
Касаначиларимиздан Арабова Ҳанифа 2 қутидан 172 кг, Хусенова Ойгул 1,5 кутидан 130 кг, Облоқулова Гулшод 1,2 қутидан 106 кг, Ҳусенова Гулсара 2 қутидан 178 кг, Ражабов Рўзи 2 қутидан 180 кг сифатли пилла хирмонига топшириб туманимиз пилла хирмонига ўзларини муносиб хиссаларини кушдилар .
Туманимиз кумуш тола ижодкорлари фидойилик курсатиб пилла етиштириш бўйича шартномавий режани 100,1 фоизга бажариб, режадаги 210 тонна ўрнига амалда 211,6 тона пилла хом-ашёси етиштирилди.