Ромитан туманида яшовчи 1993 йилда туғилган аёл ва шу туманда яшовчи 1996 йилда туғилган эркак яширинча ишқий муносабат қуришади. Аммо, аёлнинг асли нияти бошқа эди. Эркак билан биргаликда яширинча қилган жинсий алоқа жараёнини шахсий телефонига видео тасвирга олиб, ушбу видео тасвирни эркакнинг оила аъзоларига кўрсатиш ҳамда турмуш ўртоғидан ажратиб юбориш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилади. Лекин унинг ўйлагани амалга ошмади.
2022 йил 17 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу товламачи аёл Бухоро тумани Ф.Хўжаев кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаси олдида талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.