Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитандаги тўқимачилик корхонасида минг нафар аёл ишли бўлди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитандаги тўқимачилик корхонасида минг нафар аёл ишли бўлди
Бухоро

Ромитандаги тўқимачилик корхонасида минг нафар аёл ишли бўлди

10.08.2023 281
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Шавкат Мирзиёев Ромитан туманидаги “WBM Romitex” корхонаси фаолияти билан танишди.

Бу корхона миқёси жиҳатидан ҳам, салоҳияти жиҳатидан ҳам улкан. Лойиҳа қиймати 93 миллион доллардан зиёд. Унинг жами ҳудуди 20, ишлаб чиқариш майдони 7 гектар. Туркия ва Германиядан илғор ускуналар келтириб ўрнатилган. Шу тариқа, йилига 25 минг тонна ип-калава тайёрлаш қуввати ва 1000 та иш ўрни яратилган.

– Ромитан шароитида бундай корхонанинг бўлиши қувонарли. Бунга давлат инфратузилма, маблағ, имконият жиҳатидан кўмаклашди. Энг катта натижа – минг нафар хотин-қизларимиз ишли бўлгани, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил 10 январдаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бундай корхоналарга катта мадад бўлди. Жумладан, уларга револьвер кредитлаш асосида айланма маблағ ажратилгани ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлади.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида тайёр мато ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Муҳими, бу туфайли қишлоқ жойда 3 мингга яқин иш ўрни яратилади. 

Давлатимиз раҳбари маҳсулотлар тури ва сифатини ошириб, экспортни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шерзод Камалов 10.08.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро
Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 70

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 41

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 484
Бухоро

Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади

10.02.2026 109

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?