Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитандаги чўл ҳудудида сунъий сув омбори ва унинг атрофида кўнгилочар дам олиш масканлари шунингдек «Войиш» усулида токзор-узумзор барпо этилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитандаги чўл ҳудудида сунъий сув омбори ва унинг атрофида кўнгилочар дам олиш масканлари шунингдек «Войиш» усулида токзор-узумзор барпо этилади
Бухоро

Ромитандаги чўл ҳудудида сунъий сув омбори ва унинг атрофида кўнгилочар дам олиш масканлари шунингдек «Войиш» усулида токзор-узумзор барпо этилади

27.11.2024 115
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бугун Ромитан туманида бўлиб ушбу лойиҳалар билан танишди.

Ромитан туманида назорат тартибидаги навбатдаги ўрганишларида вилоят ҳокими Ботир Зарипов чўл ҳудудида сунъий сув омбори ҳамда унинг атрофида кўнгилочар дам олиш масканлари ҳамда «Войиш» усулида токзор-узумзор барпо этиш лойиҳаси билан танишди.

Мазкур мажмуани кимсасиз чўлнинг Хожа Уббон массивида ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, бунинг учун 50 гектар ер майдони сунъий кўл учун ажратилиши белгиланган. Умумий қиймати 129 миллиард 300 миллион сўмга молиялаштирилган ушбу лойиҳага биноан ташаббускор тадбиркорлар улуши 60 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Қолгани эса давлат буджетидан ажратиладиган сармоя ҳисобланади.

Албатта, «оби ҳаёт» бор жойда яшариш, ҳаёт завқи ва меҳнат муваффақияти бўлади. Биринчи босқичда 50 гектарда қуриладиган сунъий сув омбори ва кўнгилочар дам олиш маскани билан бирга иккинчи босқичда чўл массивида 1 минг гектар ер майдонини ажратиб, унда «Войиш» усулида токзор—узумзор барпо қилиш мақсадида 80 миллиард сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

Умуман, бу мажмуага келувчилар сунъий кўл соҳилида дам олувчилар учун пляж, аквапарк, кичик диснейленд, кема кўринишидаги ресторан, ёзги терасса, табиат қўйнидаги спорт ўйингоҳи, от спорти майдони, яъни ипподром, махсус сув транспорти ва яна бошқа кўнгилочар хизматлардан баҳраманд бўлишлари, мириқиб дам олишлари мумкин бўлади.

Биргина чўл массивини обод қилиш орқали бундаги кўнгилочар павильонлар ва узумзор боғда жами 850 нафар фуқаронинг доимий бандлигини таъминлаш имконияти яратилади. Баҳор ёз мавсумида кўнгилочар дам олиш маскани 180 минг нафаргача ташриф буюрувчини қабул қилиши ва уларга кўрсатиладиган хизматлардан давлат иқтисодиётига 5,8 миллиард сўм атрофидаги даромад кирим қилиниши кутилмоқда.

Минг гектардан иборат ер майдонида барпо қилинадиган токзордан эса йилига 3 минг тоннадан ошириб сара узум ҳосили олиш агротехник тадбирлари кўрилади. Албатта, боғдорчилик илмидан яхши хабардор мутахассислар ва тажрибали боғбонлар бу ишга жалб қилинади.

Яқин йилларга мўлжалланган мазкур йирик лойиҳа билан батафсил танишар экан, вилоят ҳокими Ботир Зарипов масъул мутасаддилар, лойиҳа муаллифлари, пудратчиларга зарур тавсияларини берди. Чўл бағрини обод ва кўкаламзор ҳудудга айлантириш заҳмати оғир ва кўп ишчи кучи, вақт, қолаверса, маблағ тақозо этиши таъкидлангани ҳолда унинг амалиётини тезлаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шерзод Камалов 27.11.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бу йил талабаликка кириш қийинлашдими?
Бухоро
18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция
Бухоро
Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди
Бухоро
Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бу йил талабаликка кириш қийинлашдими?

18.08.2026 102
Бухоро

18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция

12.08.2026 32
Бухоро

Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди

12.08.2026 47
Бухоро

Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади

12.08.2026 481

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?