Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг туман босқичи ҳамда “Раҳбар ва ёш инноваторлар учрашуви” ўтказилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг туман босқичи ҳамда “Раҳбар ва ёш инноваторлар учрашуви” ўтказилди
Бухоро

Ромитанда “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг туман босқичи ҳамда “Раҳбар ва ёш инноваторлар учрашуви” ўтказилди

14.03.2023 257
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги “Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек жамғармаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 30-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Ромитан тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида 16-25 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг туман босқичи жорий йилнинг 10-13 март кунлари бўлиб ўтди.

Танловнинг Ромитан туман босқичида IQ тестдан жами 125 нафар иштирокчи муваффақиятли ўтган бўлса, шулардан 17 нафари танловда ўз лойиҳаси билан иштирок этди. Якуний баллар натижасига кўра, энг яхши деб топилган 5 нафар иштирокчи танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Бугун, 13 март куни Ромитан тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокими Умеджон Барноев, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азамат Наимов, туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Талат Шоевлар томонидан танлов ғолибларига сертификатлар ҳамда БҲМнинг 5 баробари миқдоридаги пул мукофотлари топширилди.

Бундан ташқари шу кунни ўзида “Раҳбар ва ёш инноваторлар учрашуви” ҳам бўлиб ўтди. Учрашувда 20 нафардан ортиқ ёш инноваторларнинг инновацион лойиҳа ва ғояларини акс эттирувчи кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмада фаол иштирок этган 2 нафар ёш инноваторларнинг лойиҳалари “Энг яхши ишланма” наминацияси бўйича танланиб, сертификат ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, #РОМИТАН
Шерзод Камалов 14.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Бухоро
Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади

18.07.2025 28
Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 25
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?