Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда илғор теримчилар рағбатлантирилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда илғор теримчилар рағбатлантирилмоқда
Бухоро

Ромитанда илғор теримчилар рағбатлантирилмоқда

08.10.2023 147
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб, хусусан вилоятимизда ҳам пахта-йиғим терими жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу жараёнда эса теримчиларни рағбатлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга.

Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев доимий равишда пахта майдонларида бўлиб, фаол теримчилар билан суҳбат олиб бормоқда. Шу билан биргаликда терим жараёнида иштирок этаётган теримчилар учун яратилган шароитлар ва қулайликлар билан танишмоқда. Илғор теримчиларга совғалар улашмоқда. Бу эътибор эса теримчиларнинг ғайратига-ғайрат қўшмоқда.

Бу галги манзил “Қўрғон” ҳудудида жойлашган “Самех бобо” фермер хўжалиги пахта майдони бўлди. Туман раҳбари ҳудуд ва отряд раҳбари, теримчилар билан суҳбатлашиб, уларга яратилган шароитларни ўрганди. Шундан сўнг, фаол теримчилар туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

– Миллий бойлигимизни йиғиб териб олишда терим бошидан иштирок этиб келмоқдаман. 2-терим бўлсада қийғос очилган пайкаллардан 130 килограммдан пахта теряпман,-дейди илғор теримчи Гулчеҳра Ўроқова. – Бу эса кунига 230 минг сўмгача даромад топишимга имкон бермоқда. Бугунги рағбат ҳам ғайратимизга ғайрат қўшди.

Фаол теримчилар М.Солиҳова, М.Рамазонова, Э.Аҳмедова, Х.Бахронова, М.Ҳамроева, Г. Ўроқова, Д.Солиҳова ва З.Саидовалар ҳам эсдалик совғаларни кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда қабул қилиб олиб “Келгусида ҳам, пахта йиғим терими жараёнида янада ғайрат билан иштирок этамиз”- дея, мамнуният билан айтиб ўтдилар.

Кундалик юмушларидан ортиб, далаларда деҳқонларга елкадош бўлиб кўмак беришни ўзининг бурчи деб билган тумандошларимизни кўриб, “ҳашар – элга ярашар” деган мақол бежизга айтилмаганига яна бир карра амин бўламиз.

https://t.me/Umed_Barnoyev
Шерзод Камалов 08.10.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция
Бухоро
Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди
Бухоро
Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади
Бухоро
Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 606 минг тоннага етказилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция

12.08.2026 28
Бухоро

Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди

12.08.2026 41
Бухоро

Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади

12.08.2026 475
Бухоро

Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 606 минг тоннага етказилади

11.08.2026 28

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?