Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди
Бухоро

Ромитанда Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

01.12.2023 292
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Бугун Ромитан тумани марказида жойлашган “Семурғ” тантаналар саройида байрам тадбири ташкил этилди. Унда Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти, Инсон ижтимоий хизматлар маркази масъуллари, маданият бўлими вакиллари, ҳудудда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахслар, якка-ёлғизлар ҳамда кўзи ожиз ногиронлар жамияти аъзолари иштирок этишди.

Даставвал туман ҳокими Умеджон Барноев меҳмонларни байрам билан қутлар экан уларга эзгу ва самимий тилакларини билдирди. Шундан сўнг тўкин дастурхон атрофига жам бўлган меҳмонларни қутлаш учун санъаткорлар ўзларининг дилтортар наволаридан бахраманд этди.

Тадбир давомида туман ҳокимлиги ташаббуси билан ногиронлиги бўлган шахсларга эсдалик совғалари тақдим этилди, Инсон ижтимоий хизматлар маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан муҳтож шахсларга ногиронлик аравачаси, қўл ҳассаси, қўлтиқ таёқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан таъминланди.

Бундан ташқари туман ҳокимлиги вакиллари туманда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, асосий турдаги озиқ овқат махсулотлари берилди.

Ҳар бир инсоннинг бахти, камоли бутун жамият равнақининг гарови, деб қаралаётган юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор шахсларга давлатимиз, жамиятимиз томонидан алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Шерзод Камалов 01.12.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Yandex Maps’da Buxoroning yangi panoramalari paydo bo‘ldi: endi shahar bo‘ylab yo‘nalishni oldindan o‘rganish mumkin
Бухоро
Ёнғин учун энди 1 млрд 320 млн сўмгача товон тўлайсиз
Бухоро
Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар
Бухоро
Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Yandex Maps’da Buxoroning yangi panoramalari paydo bo‘ldi: endi shahar bo‘ylab yo‘nalishni oldindan o‘rganish mumkin

12.11.2026 55

Ёнғин учун энди 1 млрд 320 млн сўмгача товон тўлайсиз

06.11.2026 56

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар

03.10.2026 385

Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

24.09.2026 39

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?