Ромитан туманининг “Қоқиштувон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 200 гектар ер майдонида йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга мўлжалланган янги Эркин иқтисодий зона ташкил этилиши белгиланди.
Мазкур иқтисодий зона А-380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” халқаро автомобиль йўли ҳамда энг асосийси темир йўл тармоғи билан туташ ҳудудда жойлашган. Бундан ташқари эркин иқтисодий зонаси давлат томонидан электр, газ, сув каби барча инфратузилмалар билан таъминланади. Шу билан бирга, эркин иқтисодий зонасига ўз инвестицияларини жалб қилган тадбиркорларга солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилади.
Мазкур эркин иқтисодий зонасига ўзининг йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш истагида бўлган тадбиркорлардан ўзларининг лойиҳа таклифлари бўйича Ромитан туман ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бўлимига мурожаат қилишларини сўраймиз.
☎️ Телефон рақамлари:
+998-99-702-92-93
+998-91-449-42-52