Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда электр таъминотидаги кузатилаётган узилишлар юзасидан баёнот
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда электр таъминотидаги кузатилаётган узилишлар юзасидан баёнот
Бухоро

Ромитанда электр таъминотидаги кузатилаётган узилишлар юзасидан баёнот

14.11.2022 771
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Республикамиз ҳудудларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши электр энергиясига бўлган талабни ошишига олиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчирлик маркази” давлат унитар корхонасининг 12.11.2022-yildagi №01/350-сонли хатида 2022-йил 9-ноябрдан бошлаб энергетика тизими иссиқлик электр станцияларида ёқилғи таъминоти билан боғлиқ оғир ҳолат вужудга келганлигини маълум қилган эди.

Совуқ кунларда магистрал газ қувурлари ва тармоқларида табиий газ босимининг пасайиши натижасида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи айрим иссиқлик электр станцияларига белгиланган ҳажмлардан кам миқдорда табиий газ етиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига олиб келмоқда.

Ушбу вазиятда, электр энергиясини ишлаб чиқариш объектларини, юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари, трансформатор пунктлари ҳамда подстанцияларда юкламаларнинг ортиши натижасида содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур бўлинмоқда.

Бу ҳолат Ромитан туманида ҳам кузатилаётган бўлиб, туманни электр билан таъминловчи Ромитан-110 ва Қўрғон-110 кВли электр узатиш тармоқларида ҳам узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирги пайтда Ромитан туманидаги барча электр станциялари объектларида махсус навбатчилик гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, мутахассислар томонидан юзага келган ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, истеъмолчилардан ушбу вазиятни тўғри тушунишларини сўраган ҳолда, тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш ҳамда энергия ресурслари барқарорлигини таъминлаш мақсадида, имкон қадар ушбу ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишларини эслатиб ўтамиз.
Ҳар бир ҳолат бўйича қўшимча кунлик маълумот бериб борилади.

Хуршид Саломов,
Ромитан ТЭТК бошлиғи

ХЕШТЕГ: #Бухоро, #РОМИТАН
Шерзод Камалов 14.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
1 Изоҳ 1 Изоҳ
  • Anonim says:

    Profilaktika maqsadida tokni o’chirish buncha vaqtga cho’zilmasligi kerak. Bugun tok yo’qligi sababli ishlay olmadik

    Javob berish

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?