Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда 2024 йил ғалла ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда 2024 йил ғалла ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди
Бухоро

Ромитанда 2024 йил ғалла ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

15.08.2023 296
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Бошоқли дон экинларининг экиш муддатларини тўғри белгилаш зарур тадбирлардан бири бўлиб, келгуси йил ҳосили тақдирини белгилайди.

Ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда кузги буғдой уруғини экиш ишларининг мақбул муддатларда ўтказилиши уруғни бир текис ундириб олиш, қишки тиним даврига кириш учун тайёргарлик ҳолатининг яхши ўтиши, меъёрида қишлаш ва юқори ҳосил беришини таъминлайди.

Шу муносабат билан бугун Ромитан туманидаги “Ромитан” ҳудудида жойлашган “BCT Agrokompleks Cluster” даласида 2024 йил ғалла ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими Умеджон Барноев, туман ҳокими ўринбосарлари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари, ҳудуд раислари, алоқадор ташкилот, корхона, ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этди.

Кўргазмали семинарда туман ҳокими Умеджон Барноев сўзга чиқиб, мавсумолди экин ерлари ва техникаларни шай ҳолатга келтириш, минерал ўғит ва уруғликни экин ерига тайёрлаш ҳамда экиш отрядлари ишлаётган далагача етказиб беришни таъминлаш, кузги бошоқли дон экинлари экиш ишларини уюшқоқлик билан оптимал муддатларда тизимли равишда ташкил этиш, дон экиш ишларига замонавий ускуналарни жалб қилиш бўйича тегишли масъулларга кечиктириб бўлмас вазифаларни белгилаб берди.

Шундан сўнг туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Аброр Рахматов семинар иштирокчиларига дала атрофида “Бойиш” усулида узумзорларни ташкил қилиш, терак ва тут кўчатларини ўтқазиш бўйича топшириқлар берди.

Кўргазмали семинар сўнгида Россия Федерацияси Москва шаҳрида фаолият юритаётган “БИОИН-НОВО” МЧЖ раҳбари Татьяна Нугманова қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда биологик препаратларни қўллаш меъёрлари, афзалликлари ҳамда хусусиятлари ҳақида ўз тавсияларини бериб ўтди.

Маълумот учун, Ромитан туманида 2024 йил ғалла ҳосили учун 5 980 гектар майдонда кузги бошоқли дон экиш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, уруғ навларини танлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, ушбу мавсумда “Алексеич”, “Гром”, “Васса”, “Старшина” ва “Аср” каби юқори сифат кўрсаткичли дон уруғлари экилиши режалаштирилган.

Шерзод Камалов 15.08.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 21
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 15

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?