Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитан тумани ҳокимлигида бугуннинг долзарб масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитан тумани ҳокимлигида бугуннинг долзарб масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Бухоро

Ромитан тумани ҳокимлигида бугуннинг долзарб масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

31.05.2023 523
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 16 февраль кунида “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-57-сонли Қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2023 йилда Ромитан туманида жами 40,8 мегаватт қувватга эга ижтимоий соҳа объектлари, давлат идоралари, тадбиркорлик субъектларининг бино-иншоотлари, аҳоли хонадонлари ва кўп қаватли уйларга қуёш панеллари ва бошқа энергия тежовчи технологияларни жорий этиш белгиланган.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ромитан туманида барча ижтимоий соҳа объектлари, ташкилот ва хусусий сектор объектларини муқобил энергия билан таъминлаш ва қуёш панеллари ўрнатиш ишлари бошланган.

Бугун, 30 май куни Ромитан тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, барча МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари иштирокида бугуннинг долзарб масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида ҳозирда муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш истагида бўлган аҳоли ва тадбиркорлар бу имкониятлардан фойдаланиши, мазкур яшил энергиянинг сифати афзаллик томонлари, ўрнатиш тартиблари, қуёш панели ўрнатиш учун имтиёзли кредитлаш тартиблари ҳақида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Очилов томонидан йиғилиш иштирокчиларига тушунтириш ишлари олиб борилиб, бу борада ҳар бир масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарори билан тасдиқланган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ жорий йилнинг 15 июнига қадар ҳудудларда фуқаролар ва жамоат ташкилотларидан ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар йиғиш кўрсатиб ўтилган эди.

Шунга асосан туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳодимлари томонидан бугуннинг долзарб масалаларига бағишланган йиғилишда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва фаол фуқаролар томонидан билдирилган ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар мухокама этилди.

Шерзод Камалов 31.05.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 235
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 193

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?