Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитан тумани ҳокими Умеджон Исоевич Барноевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам табриги
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитан тумани ҳокими Умеджон Исоевич Барноевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам табриги
Бухоро

Ромитан тумани ҳокими Умеджон Исоевич Барноевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам табриги

14.01.2024 169
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Ассалому алайкум! Азиз дўстлар!
Ҳурматли Қуролли Кучларимиз аскар ва сержантлари, зобит ва фахрийлари!

Шу кунларда барчамиз мамлакатимиз тарихида унутилмас ва қутлуғ сана бўлган Ватан ҳимоячилари кунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 32 йиллигини кўтаринки кайфият билан нишонламоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни муҳим сана муносабати билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Бугунги кунда Ватан ҳимоячиси бўлиш ҳар бир йигит учун нафақат конституциявий бурч, балки чинакам орзу, шон-шараф ишига айланди. Зеро, барчамиз Ўзбекистон Қуролли Кучларида хизмат қилаётган, ҳаётимиз осудалиги, осмонимиз мусаффолиги, оилаларимизнинг тинч ва фаровонлигини таъминлаётган юксак малакали, фидойи, мард ва жасур ўғлонларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Шу ўринда, муҳтарам Юртбошимизнинг: “Айнан сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз билан Ўзбекистон миллий армияси жадал ривожланмоқда, унинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги изчил ошиб бормоқда, мамлакатимизнинг мудофаа қудрати мустаҳкамланмоқда, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти таъминланмоқда”, дея таъкидлаганлари Сиз соҳа фидойиларига берилган энг юксак баҳодир.

Бугунги кунда минтақамиз ва ён-атрофимиздаги мураккаб вазиятлар, турли таҳдид ва хавф-хатарлар нафақат Қуролли Кучларимиз хизматчиларидан, балки барчамиздан доимий огоҳ бўлишни тақозо этмоқда.
Зеро, она Ватанимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, юрт сарҳадларини ишончли ва сергак  ҳимоя қилиш, тинчлик ва осойишталигимиз барқарорлигини таъминлаш ҳар биримизнинг муқаддас вазифамиздир.

Азиз ҳарбийлар!

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни қутлуғ байрам билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту саодат, Ватанимиз ободлиги ва тинчлиги йўлидаги шарафли ишларингизга омадлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз тинчлигимиз посбонлари!

Шерзод Камалов 14.01.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 17
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 245
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?