Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитан тумани ҳокими Барноев Умеджон Исоевичнинг “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан юртдошларимизга байрам ТАБРИГИ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитан тумани ҳокими Барноев Умеджон Исоевичнинг “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан юртдошларимизга байрам ТАБРИГИ
Бухоро

Ромитан тумани ҳокими Барноев Умеджон Исоевичнинг “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан юртдошларимизга байрам ТАБРИГИ

21.03.2023 400
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Қадрли дўстлар, азиз ромитанликлар!

Шу кунларда она-юртимиз — Ўзбекис¬тонимиз заминига гўзал баҳор нафаси билан бирга барчамиз орзиқиб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда.
Табиат очилиб, шаҳар ва қишлоқларимиз яшил либосга бурканиб бораётган мана шу лаҳзаларда Сиз, қадрли тумандошларимни, бутун халқимизни Наврўз байрами билан чин юракдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг самимий тилакларимни изҳор этишдан ¬бахтиёрман.
Халқимиз ҳамиша шоду хуррамлик билан кутиб оладиган қутлуғ байрамлар ва саналар кўп. Лекин шу кунларда эл-юртимиз нишонлаётган Наврўзи олам биз учун энг қадимий, асл миллий, узоқ ўтмиш замонлардан буён қадриятларимиз тимсоли бўлиб келаётган хосиятли бир айём, яшариш ва янгиланиш фаслидир.

Азиз юртдошлар!

Наврўз – чинакам халқ байрами, миллий ўзлигимиз кўзгуси, маънавий ва маданий ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир.
Наврўзнинг ўлмас руҳи ва боқий фалсафаси биз бугун бунёд этаётган янги Ўзбекистон ғояси билан ғоят уйғун ва ҳамоҳангдир.
Бутун олам, еру кўк уйғонаётган бу ажиб фаслда юртимиздаги янги Уйғониш даври – Учинчи Ренессанс қалбимизда беқиёс куч ва ишонч олиб кирмоқда.
Ана шундай холисона, пок ниятлар ¬билан заҳматкаш деҳқонларимиз офтоб нуридан тобора қизиб бораётган ерга уруғ қадаб, бепоён далаларимиздан мўл ҳосил ундириш мақсадида янги меҳнат мавсумини бошламоқда.
Фидойи деҳқон ва фермерларимизнинг, барча меҳнатчиларимизнинг бахтини, омадини берсин, ишлари бароридан келсин.

Қадрли туманимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

Бугунги унутилмас, улуғ айёмда ¬нуроний отахон ва онахонларимизни, мунис опа-сингилларимизни, навқирон ёшларимизни яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.
Азиз бошингиз омон, умрингиз узоқ, ризқу насибангиз зиёда бўлсин!
Ҳар бир хонадонга, бутун юртимизга тинчлик-омонлик, меҳр-оқибат, бахту ¬саодат ёр бўлсин!

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Шерзод Камалов 21.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Бухоро
Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади

18.07.2025 28
Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 25
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?