1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ромитан туманидаги истироҳат боғида туман ҳокимлиги ташаббуси билан болажонларимиз учун «Боланинг бегонаси бўлмайди!» шиори остида тантанали тадбир ташкил этилди.
Тадбирда болалар иштирокида концерт дастурлари, туман маданият уйи хонандаларининг куй-қўшиқлар, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи кўргазмали чиқишлар барчага манзур бўлди.
Тумандаги тадбиркорлар, корхона ва ташкилотлар ҳомийлигида кам таъминланган оилалар фарзандларига ҳамда тадбир иштирокчиларига ширинлик ва совғалар тарқатилди.