Ромитан туманидаги 45 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар фаоли лавозимига танлаб олинган номзодларга махсус ўқув курси бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими У.Барноев, Республика оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлими бошлиғи Н.Асқаров, вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Ибрагимова, сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари иштирок этишди. Ўқув курсини Бухоро муҳандислик технологиялари институти доценти Сабоҳат Пўлотова олиб борди.