Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ва Туркия шошилинч тиббий ёрдам врачлари уюшмаси ўртасида ўзаро меморандум имзоланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ва Туркия шошилинч тиббий ёрдам врачлари уюшмаси ўртасида ўзаро меморандум имзоланди
Бухоро

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ва Туркия шошилинч тиббий ёрдам врачлари уюшмаси ўртасида ўзаро меморандум имзоланди

11.10.2023 286
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Халқаро ҳамкорлик тиббиёт соҳасини ривожлантиришда энг самарали усуллардан биридир.
Бухоро шаҳрида 2023 йил 11-12-13 октябрь кунлари “Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: политравмалар ва ўткир юрак-қон томир касалликлари” мавзусида XVIII Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтади. Анжуманга 90 нафардан ортиқ хорижий давлатлардан етакчи олимлар, академик, профессорлар ва тиббиёт тизими бошқарувининг вакиллари ташриф буюрмоқдалар.
2023 йил 10 октябрь куни анжуман муносабати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига ташриф буюрган Туркия шошилинч тиббий ёрдам врачлари уюшмаси раиси, т.ф.д. профессор Башар Жандер билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида филиал директори Т.Мусоев томонидан филиалда амалга оширилаётган тиббий хизматлар кўлами, даволаш-диагностик стандартлар, мутахассислар малакасини ошириш ва илмий изланишларда эришилаётган ютуқлар ва белгиланган режалар, олиб борилаётган илмий, амалий-услубий ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди.
Ўз навбатида Башар Жандер ҳам халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, мутахассисларнинг ўзаро тажриба алмашишлари борасидаги режалари ҳақида айтиб ўтдилар.


Учрашув якунида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ва Туркия шошилинч тиббий ёрдам врачлари уюшмаси ўртасида ўзаро меморандум имзоланди.
Меморандум келишувидан икки мамлакат шошилинч тиббиёт соҳаси етакчилари иштирокида тиббий кўриклар ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш орқали якдил бўлган ҳолда мамлакат тиббиётини янги босқичларга кўтариш, лойиҳа доирасида ҳар иккала томоннинг имконият ва тажрибаларини ўрганиш, мураккаб йўналишлардаги жарроҳлик амалиётларини биргаликда бажариш, қолаверса, РШТЁИМ Бухоро филиалининг мутахассислари ҳам Туркияга бориб хориж тажрибасини ўзлаштириб келишлари назарда тутилган.
РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.

Шерзод Камалов 11.10.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?