Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Республика идоралараро ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида ўрганишларини бошлади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Республика идоралараро ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида ўрганишларини бошлади
Бухоро

Республика идоралараро ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида ўрганишларини бошлади

21.02.2023 303
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари, Солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва унинг тузилмалари раҳбарлари, вилоят сектор раҳбарлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, энергетика ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда криминоген вазиятга таъсир этувчи ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш борасидаги фаолиятини бошлади.

Республика идоралараро ишчи гуруҳи қуйидаги йўналишлар борасида ўрганишлар олиб боради:

— Аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили асосида муаммоларни, айниқса табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси, кўмир ва ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини аниқлаш ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш, маҳалла инфратузилмасининг ҳолати ва уни яхшилаш;
— Истеъмол бозорларидаги нарх-навонинг барқарорлиги, озиқ-овқат захираларининг мавжудлиги, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай шароитларнинг яратилганлиги;
— Аҳолини ташвишга солаётган долзарб кундалик ижтимоий-маиший муаммоларни аниқлаш, аниқлаш ва ҳал этишда секторлар фаолиятининг самарадорлиги;
— Аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ташаббускор ёшлар ва аёлларга кўмаклашишнинг аҳволи;
— Криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, мактаб ўқувчилари, талабалар, аёллар ва ёшлар ўртасида қонунга итоаткорлик ҳисини шакллантириш борасидаги ишлар ва тарғибот тадбирларининг натижадорлигини кўриб чиқади.

Ишчи гуруҳнинг ўрганиш ишлари йўналишларлар бўйича бирин кетин амалга оширилади ва натижалари мутасаддилар иштирокида кенг муҳокама қилинади.

Шерзод Камалов 21.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди
Бухоро
Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди
Бухоро
Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади
Бухоро
Ўзбекистонда давлат активларини реализатсия қилишнинг янги механизмлари жорий этилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

24.09.2026 17
Бухоро

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди

11.09.2026 70
Бухоро

Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади

10.09.2026 35
Бухоро

Ўзбекистонда давлат активларини реализатсия қилишнинг янги механизмлари жорий этилди

10.09.2026 28

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?