“BUKHARA NEWS” телеграм тармоғида эълон қилинган мурожаат юзасидан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бухоро филиали раҳбарияти қуйидагиларни маълум қилади.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бухоро минтақавий банк хизматлари офисида мижозлар сонининг кўлами ошиб кетганлиги, ҳаво харорати кўтарилганлиги сабабли электр таъминотида узилишлар кўпайиб, банк ходимлари хурматли мижозларимизга сифатли хизмат кўрсатишга улгурмаяпти. Ўз ўрнида тартибсиз навбатларни олдини олиш учун банк томонидан электрон навбат қурилмаси ўрнатилганлигини маьлум қиламиз. Юзага келган ноқулайлик учун ҳурматли мижозларимиздан узр сўраймиз.