Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Расмий муносабат
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Расмий муносабат
Бухоро

Расмий муносабат

26.10.2023 437
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Жорий йилнинг 26 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори номига “Корона” хусусий корхонаси ва “Фазлиддин кўприк қурилиш конструкциялари” МЧЖ фойдасига “Бухоро кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонасидан ундирилиши лозим бўлган маблағлар тўлиқ ундириб берилмаётганлиги ҳақидаги Ф.Рамазановнинг мурожаати ёритилди.
             Ушбу мурожаатда, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 21.07.2022 йилдаги ижро варақасига асосан “Бухоро кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонасидан “Корона” хусусий корхонаси фойдасига ҳамда мазкур суднинг 06.10.2022 йилдаги ва 17.07.2023 йилдаги ижро варақасига асосан “Фазлиддин кўприк қурилиш конструкциялари” МЧЖ фойдасига ундирилиши лозим бўлган маблағлар тўлиқ ундириб берилмаётганлиги билдирилиб, масалани алоҳида назоратга олиш ва амалий ёрдам сўралган.
           Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 21.07.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Бухоро кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонасидан “Корона” хусусий корхонаси фойдасига 422.927.834 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ҳамда мазкур суднинг 06.10.2022 йилдаги ижро варақасига асосан “Бухоро кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонасидан “Фазлиддин кўприк қурилиш конструкциялари” МЧЖ фойдасига 68.048.547 сўм қарз ундириш ва 17.07.2023 йилдаги ижро варақасига асосан 26.656.600 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарорлар қабул килиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхона банк ҳисоб рақамларига ва Ғазначилик бошқармасида бўлган ҳисоб рақамларига банд солиниб, қарздорга тегишли барча мол-мулкларга таъқиқ қўйилган.
“Корона” хусусий корхонаси фойдасига қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича 09.03.2023 йилда 29.071.775 сўм, 27.06.2023 йилда 50.143.577 сўм ва 01.08.2023 йилда 31.903.820 сўм жами 111.119.172 сўм пул маблағлари ундирувчининг ҳисоб рақамига кўчириб берилган. 
“Фазлиддин кўприк қурилиш конструкциялари” МЧЖ фойдасига қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича 09.03.2023 йилда 4.677.611 сўм, 27.06.2023 йилда 8.068.037 сўм ва 01.08.2023 йилда 5.133.283 сўм жами 17.878.932 сўм пул маблағлари ундирувчининг ҳисоб рақамига кўчириб берилган. 
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли бўлган Бухоро шаҳар, Ғиждувон кўчасида жойлашган бино-иншоот хатланган.
Ҳозирда, бино-иншоотни баҳолаш ҳамда реализация қилиш мақсадида “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Бўлим иш юритувида қарздор “Бухоро кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонасидан ундирувчи корхона ва ташкилотлар ҳамда давлат солиқ идоралари фойдасига жами 14,2 млрд. сўм ундириш тўғрисидаги ижро ишлари мавжуд.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонадан ундирилган маблағлар ундирувчиларга Қонуннинг 79-80-моддаларига асосан тақсимланганлигини ҳамда келгусида қарздор корхонадан ва унинг мол-мулки сотувидан тушган маблағлар ҳам қонун талабларига асосан тақсимланиши маълум қиламиз.
Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси 

Шерзод Камалов 26.10.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 235
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 193

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?