Расмий муносабат

Жорий йилнинг 19 ноябр куни “BUKHARA NEWS” ижтимоий тармоғи орқали Абу Ҳафз Кабир кўчасида истиқомат қилувчи фуқаронинг табиий газ таъминоти билан боғлиқ келиб тушган мурожаатига “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Газ таъминоти филиалининг матбуот хизматига тақдим этилган маълумотларга кўра мурожаат юзасидан “Бухорошаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ходимлари ҳудудда бўлиб, мурожаатни ўрганишди. Бу асосида кўчада табиий газ таъминоти нормал ҳолатга келтирилди. Ходимлар газ таъминотини янада яхшилаш мақсадида ўрганиш ишларини олиб боришмоқда. Газ таъминоти филиали матбуот хизматига мурожаатнинг ўрганилганлиги ҳамда табиий газ таъминотининг нормал ҳолатга келтирилганлиги тўғрисида фото ва видеолавҳалар тақдим этилди.

Мавзуга оид