Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Работак”да ҳам пиёдалар ер ости ўтиш йўли фойдаланишга топширилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “Работак”да ҳам пиёдалар ер ости ўтиш йўли фойдаланишга топширилди
Бухоро

“Работак”да ҳам пиёдалар ер ости ўтиш йўли фойдаланишга топширилди

30.04.2023 288
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Қурилиш “Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан амалга оширилди.

Куни кеча фуқароларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлайдиган худди шундай яна бир муҳим иншоот М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 262-километри, аниқроғи, “Работак” аҳоли пунктида фойдаланишга топширилди.
Халқаро аҳамиятга эга йўлнинг ушбу қисмида автомобиллар ва пиёдалар жуда серқатнов бўлиб, бунинг натижасида келиб чиқадиган тирбандликлар ҳайдовчи ва пиёдаларнинг ортиқча вақти сарфланишига олиб келарди.
— Бухоро тумани ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг 15 таси ёки 35 фоизи халқаро аҳамиятдаги М-37 автомобиль йўлида, шундан, 14 таси М-37 йўлининг 252-262 кмлари оралиғи, яъни мана “Работак” аҳоли пунки ҳудудида содир бўлган. Афсуски, уларнинг 2 таси фуқароларнинг аянчли ўлими, 4 таси жиддий жароҳат олиш билан якун топган. Бугун ишонч билан айта оламизки, пиёдалар учун ҳар томонлама қулай ушбу ер ости йўлининг барпо этилиши ҳамманинг автомобиль ҳайдовчиларию пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишига имкон яратиб,  йўлдаги тирбандликлар олдини олишда ва бу орқали мудҳиш фожиаларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этди, – дейди вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукуруллаев.

Пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилиши “Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан амалга оширилди. Бунинг учун 4 млрд 700 млн сўм маблағ сарфланди. Қурилишда тажриба синовдан ўтган усуллардан фойдаланилди. Шунингдек, ер ости йўли қурилиши жараёнида дренаж тармоқлари ва кузатув камералари ўрнатилди. Узунлиги 34 метр, кенглиги 4,5 метр, баландлиги 2,5 метр бўлган мазкур ер ости йўли бир суткада 3 мингдан ортиқ пиёдани ўтказиш қувватига эга.

Шерзод Камалов 30.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

1 июндан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ошади
Бухоро
Бухоро вилоятида камбағалликни қисқартиришда сусткашликка йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланди
Бухоро
Бухоронинг тарихий юбилей санаси қайта кўриб чиқилади
Бухоро
Пешлавҳалар учун ортиқча талаблар бекор қилиниши мумкин
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

1 июндан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ошади

15.05.2026 119

Бухоро вилоятида камбағалликни қисқартиришда сусткашликка йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланди

07.05.2026 297
Бухоро

Бухоронинг тарихий юбилей санаси қайта кўриб чиқилади

06.05.2026 92
Бухоро

Пешлавҳалар учун ортиқча талаблар бекор қилиниши мумкин

05.05.2026 73

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?