Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Рақобат қўмитаси “Korzinka” супермаркетлар тармоғига нисбатан иш қўзғатди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Рақобат қўмитаси “Korzinka” супермаркетлар тармоғига нисбатан иш қўзғатди
Бухоро

Рақобат қўмитаси “Korzinka” супермаркетлар тармоғига нисбатан иш қўзғатди

15.07.2024 118
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

“Korzinka” супермаркетлар тармоғи томонидан турли хил усулларда тарқатилаётган реклама ахборотида “Кундалик харидларга энг арзон нарх”, “Энг арзон нарх – Korzinkaда”, “…Энг унумлисига келинг!” деган рекламасида фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган сўз жумлаларидан фойдаланилганлиги кузатилмоқда.

Мазкур реклама ахборотида қайд этилган маълумотларни ўрганиш натижасида, акция доирасида кундалик эҳтиёжлар учун керак бўладиган маълум бир миқдордаги маҳсулотлардан иборат бўлган каталог жорий қилинганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ушбу каталогга киритилган маҳсулотларнинг нархлари турли супермаркетлар тармоғи ҳамда деҳқон бозорлардаги худди шундай маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган мониторинглар натижасига кўра солиштирилганлиги ҳамда таққослаш учун ҳар бир товарнинг алоҳида эмас, балки саватнинг (каталогнинг) умумий нархи олинганлиги Қўмита томонидан аниқланди.

Хусусан, “энг арзон нарх” деб эълон қилинган маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича нархлари бошқа супермаркетлар ва деҳқон бозорларида сотилаётган ҳудди шу турдаги маҳсулотлар нархларидан фарқ қилмаслиги кузатилди.

Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолат дейилиши мумкин.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 5-моддаси, 16-моддаси биринчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 6-моддаси биринчи қисми талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “ANGLESEY FOOD” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Шерзод Камалов 15.07.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

«Чириган жасад изидан» – Бухорода ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?
Бухоро
Туркиялик тадбиркорнинг жасади Бухорода топилди
Бухоро
Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Бухоро
Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

«Чириган жасад изидан» – Бухорода ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?

28.02.2026 1k
Бухоро

Туркиялик тадбиркорнинг жасади Бухорода топилди

26.02.2026 693
Бухоро

Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

24.02.2026 26
Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 93

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?