Кеча пульсоксиметр сотилади деб эълон қўйганимиздан сўнг кўпчилик бу ускуна нима иш қилишини билмаслигини сездик.
🌱 Пульсоксиметр – сўзи уч қисмдан иборат; пульс – томирлар тебраниши, окси – кислород, метр – ўлчамоқ.
⛳️Битта сўз билан айтадиган бўлсак Бармоқдаги капиллярларидаги қонни кислородга қанчалик тўйинганлигини ўлчайди.
🌱Кислородга тўйинганлик кўрсаткичи фан тилида Сатурация дейилади.
🍄Бизга маълумки ўпка хаводаги кислородни ажратиб олиб қондаги гемоглабинни шу кислород билан тўйинтиради. Мана шу тўйинтириш жараёни Нафас олиш дейилади.
Пульоксиметр қачон ишлатилади?
🧯 Сил ва астмада
🧯 Бронх обструкциясида
🧯 Ўпка пневмониясида
🧯 Коронавирус хасталигида жараён ўпкага ўтган ёки ўтмаганлигини текширади. Агар жараён ўпкага ўтишни бошласа Сатурация пасаяди.
Бу хасталикларда Пульсоксиметр мунтазам бармоқда туриб ўлчанади.