Президентнинг 2021 йил 30 ноябрдаги [ПҚ-23-сон] қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган, касбига фидойи, ташаббускор профилактика (катта) инспекторлари қуйидаги ОТМга кириш имтиҳонларисиз сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилинади:
Жамоат хавфсизлиги университетига;
Тошкент давлат юридик университетига;
юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат ОТМга (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бундан мустасно).
Бунда профилактика (катта) инспекторларига ўқишга тавсияномалар бериш учун комиссия ташкил этилиб, номзодлар тест имтиҳонларидан ўтказилади.
Тавсияномалар ОТМ ўртасида тенг тақсимланади.
Ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда контракт маблағлари республика буджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.