❗️ Унга мувофиқ:➖ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, “E-Anticor.uz” электрон платформасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолашни назарда тутувчи “Е-Антикоррупция” лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади;➖ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри” (“паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларида) шакллантирилади ва Интернет тармоғида очиқ эълон қилиб борилади;➖ Ҳар бир аниқланган коррупциявий хавф-хатарларнинг тавсифи ва даражаси, уларни бартараф этиш бўйича чораларни ўз ичига олувчи коррупциявий хавф-хатарлар хариталарини тузиш амалиёти йўлга қўйилади; ➖ “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида фуқаролардан ноқонуний қурилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатларни онлайн қабул қилиш имкони яратилади;➖ ОТМларга ўқишга кириш учун бериладган имтиёзларнинг рўйхати ягона хужжатда шакллантирилади ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади;➖ ОТМларда талабаларни ётоқхона билан таъминлаш жойлаштиришниг электрон тизими жорий этилади;➖ Автобекатларда тадбиркорлик объектларини жойлаштиришга рухсат беришнинг шаффоф электрон механизмлари яратилади;➖ Ташқи реклама объектларини жойлаштириш онлайн аукцион тартибига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади ва жамоатчилик назорати кучайтирилади.