…:Охирги йилларда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганларга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги тизим яратилгани таъкидланди.Ушбу тизимга мувофиқ, жумладан: – “Меҳрибонлик уйлари”даги 1,5 мингга яқин ўғил-қизлар оилаларга олинди, 116 та оилавий уй ташкил қилиниб, 700 га яқин фарзандлар ота-она бағрида вояга етиши учун шароит яратилди.Бунинг ҳисобига, 10 та “Меҳрибонлик уйи”, 4 та “Болалар шаҳарчаси” ва 2 та “Болалар уйлари” ёпилди;- ўтган йили 757 нафар бола уй-жой билан таъминланди, 2022 йил якунига қадар яна 350 та ажратилади;- давлат ҳисобидан 4 мингдан зиёд болаларда мураккаб операциялар ўтказилди;- ўтган йили 42 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахсларга олиб берилди;- ўтган йили эшитиш қобилияти заиф 555 нафар бола кохлеар имплант билан таъминланди, жорий йилда яна 250 нафар болага шундай ёрдам кўрсатилади;- 4 минг нафар кўзи ожиз болаларга Брайл алифбоси тарқатилди.Шунингдек:- 35 мингга яқин парваришга муҳтож болаларнинг оналарига 500 минг сўм нафақа тўлаш жорий этилди;- ишга қабул қилинган болаликдан ногирон ҳамда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ойлигининг 2,5 миллион сўмгача қисми даромад солиғидан озод қилинди;- иш берувчиларга улар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси бюджетдан тўлиқ қайтариб берилмоқда;- 900 мингга яқин аҳолига тўланадиган пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори бир йўла 40 фоизга ёки 300 минг сўмдан 440 минг сўмгача оширилди;- нафақа олувчи оилалар сони 2016 йилги 466 мингдан 2022 йилда 1 миллион 860 мингтага етказилди ёки 4 бараварга ошди;- жорий йилнинг ўтган даврида “темир дафтар”, “ёшлар” ва “аёллар” дафтарлари, “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига кўмак берилди.