2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 18 ва ундан катта ёшдаги чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсларни парвариш қилаётган қонуний вакилларга ҳар ойлик парваришлаш нафақаси тайинланади.
Ушбу нафақа миқдори 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болаларни парвариш қилаётган қонуний вакилларга тўланадиган нафақага тенг бўлади.
Шунингдек, “Мурувват” интернат уйлари “Ғамхўрлик” марказлари этиб қайта номланади.
Ваколатли агентлик ҳузурида ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни мувофиқлаштириш маркази ташкил этилади.
2026 йил 1 майдан “Ғамхўрлик” марказларига қуйидаги тоифадаги шахслар қабул қилинади:
🔹 ПТМК хулосасига кўра жойлаштирилиши белгиланган ногиронлиги бўлган болалар;
🔹 оила аъзолари ёки яқин қариндошлари йўқ, тураржойи мавжуд бўлмаган ёки яшашга яроқсиз шароитда яшаётган, руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
🔹 юқоридаги тоифага кирмайдиган руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
“Ғамхўрлик” марказларида янги тартиб жорий этилади:
🔸 спорт, ижод, эрготерапия ва ижтимоий-маънавий реабилитация орқали тиклаш ишлари;
🔸 “Мураббий кузатувида” мустақил яшаш хизмати орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш.

