Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ошаётган нафақалар, янги тиббиёт факултети, “пропискасиз” яшашда янгиликлар. 1 сентябрдан нималар ўзгариши маълум бўлди.
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Ошаётган нафақалар, янги тиббиёт факултети, “пропискасиз” яшашда янгиликлар. 1 сентябрдан нималар ўзгариши маълум бўлди.
Жамият

Ошаётган нафақалар, янги тиббиёт факултети, “пропискасиз” яшашда янгиликлар. 1 сентябрдан нималар ўзгариши маълум бўлди.

22.08.2020 26
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

1-сентябрдан бошлаб бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Aдлия вазирлиги хабар бермоқда.

  1. Пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 10 фоизга оширилади ва қуйидагича белгиланади:

*пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;

*ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;

*болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;

*зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўм.

  1. Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасидаги экспорт қатновларда экспорт қилувчиларга темир йўл юк қатнови тарифларига 50 фоиз чегирма жорий этилади.
  2. Хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади
  3. Давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади.
  4. Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади.
    6. Чегара божхона постларида “Ягона дарча” божхона ахборот тизими жорий этилади ва бунинг натижасида божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақтни экспортда 5 баробарга ва импортда 2 баробарга қисқартиришга эришилади.
  5. Рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун бўлади

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.

  1. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ ишлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали “ягона дарча” тамойили асосида Ички ишлар вазирлигининг “Манзил” автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида амалга оширилади.
  2. Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида жойлашган тиббиёт ОТМларида белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этилади.
  3. Давлат буюртмаси асосида босма маҳсулотлар, шу жумладан, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, Ўзбекистон норезидентлари ҳам қатнашиши мумкин бўлган, давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
  4. Солиқ ва статистика ҳисоботлари маълумотлари ҳамда Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси маълумотлари асосида қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади.
  5. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.

13.Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги соҳасида бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида тиббиёт олий таълим муассасаларида “Тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги” факультети ташкил этилади.

  1. Давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, Маданият вазирлиги томонидан харид қилинган, оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни хусусий театрларда ҳам саҳналаштириш ва ижро этишга рухсат берилади.

Шерзод Камалов 22.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 212
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 620
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 309

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?