Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШ – ДАВР ТАЛАБИ!”
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > “ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШ – ДАВР ТАЛАБИ!”
Жамият

“ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШ – ДАВР ТАЛАБИ!”

06.08.2020 49
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

2020 йил 30 июнь кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида “Одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар” муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Президентимиз «Суд биносига келган ҳар бир одам адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу Президент талаби!» деб таъкидлаб ўтдилар.

Йиғилишда суд тизимини “бир суд – бир инстанция” тамойили асосида қайта кўриб чиқиш топшириғи берилди. Йиғилиш давомида 2018-2019 йилларда биринчи инстанция судларида жами 192 та жиноят иши бўйича 307 нафар шахс оқланган бўлса-да, кўрилган ишларда прокурорлар айбловдан воз кечмаганлиги сабабли прокурорнинг ўз ташаббуси билан айбловдан воз кечадиган тартиб жорий этилиши лозимлиги таъкидланди.

         Олий суд раиси ва Бош прокурорнинг протест келтириш ҳуқуқи бекор қилиниши, назорат тартибида ишларни кўриш амалиётидан воз кечилиб, вилоят судлари апеллация, Олий Суд эса кассация ишларини кўриши таклифи илгари сурилди.

Йиғилиш давомида хусусий мулк ҳақида тўхталиб ўтилиб, хусусий мулк қонун ва суднинг кафолатли ҳимоясида бўлиши таъкидланиб, сўнги бир ярим йил ичида ҳокимларнинг ер ажратиш, бино иншоотларни бузиш ва хусусийлаштиришга оид 1.730 та қарорлари суд орқали бекор қилингани, ерга бўлган ҳуқуқлар кафолати кучайтирилиб, мулкий ҳуқуқларни бекор қилиш фақат суд тартибида ҳал этилишини қатъий белгилаш зарурлиги муҳокама қилинди. Вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари ва барча сектор раҳбарлари ўз ҳудуларида ушбу талабларга қатъий риоя қилишлари шартлиги қайд этилди.

Учрашув давомида суд ишларини видеоконференция тизими орқали кўрилишини 100%га таъминлаш, судлар фаолиятини рақамлаштириш, судда матбуот хизматини ташкил этиш, адвокатура ҳамда тергов институтларини такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар ҳар бир жисмоний ва юридик шахснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини оширишга, барчамизни коррупция иллатларига қарши курашишга ундайди.

Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро суди раиси Шавкат Зиядуллаев  

Шерзод Камалов 06.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
1 Изоҳ 1 Изоҳ
  • Уткир says:

    Одил судлар бор экан фукораларнинг конуний манфати конун Билан химояланади.

    Javob berish

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 214
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 626
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 310

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?