Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: ОДАМ САВДОСИ – ДАВР МУАММОСИ.
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > ОДАМ САВДОСИ – ДАВР МУАММОСИ.
Жамият

ОДАМ САВДОСИ – ДАВР МУАММОСИ.

06.08.2020 49
5 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Давлатимиз  Мустақиллика эришганидан  сўнг хорижий  юртларга  йўллар очилди.  Бу тижорат, савдо-сотиқ,  мамлакатлар ривожи  учун  очилган хайрли  йўллардир.  Бу  йўллардан  ўз мақсади,  ғаразли манфаати йўлида  фойдаланаётган  кимсалар  ҳам учраб туриши  ҳеч кимга  сир  эмас.  Ривожланган  давлатларга бориб, енгил йўл билан катта-катта пул топиш илинжида ўзининг  ифлос мақсадларини амалга ошириш  учун содда, ишонувчан одамларни алдаб,   уларнинг паспортини олиб қўйиб, бировларга сотиб юборишлари  ёки уларни  қулдай ишлатиб, пул бермасликлари, жамият гул тожи бўлмиш аёлларни эса   фоҳишалика ундашлари афсуски жамиятимизнинг оғриқли нуқталаридан  бири бўлиб келяпти. Бу – одам савдосидир.

Одам савдоси — куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни англатади.

Бутун дунёни ташвишга солаётган одам савдосига қарши курашиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 1949 йил 2 декабрда қабул қилинган “Одам савдоси ва учинчи шахслар томонидан танфурушликдан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида”ги Конвенция (Ўзбекистон Республикасида 2003 йил 12 декабрь кунида ратификация қилинган бўлиб, 2004 йил 27 майда кучга кирган),  1948 йилдаги  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Инсон ҳуқуқлари умум  жаҳон декларацияси”, 1956 йилдаги “Қуллик ва қул савдосини, қуллика ўхшаш институтлар ва одатларни бекор қилиш тўғрисида”ги кўшимча Конвенция, 1953 йилдаги “Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича” Европа Конвенцияси, 1981 йилдаги “Хотин-Қизлар камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги халқаро Конвенцияси, 2008 йилдаги Европа Кенгашининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Конвенцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-154-сон 17.04.2008) ва “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони (ПФ-5775-сон 30.07.2019)  қабул қилинган бўлиб, мазкур қонунлар одам савдосинининг қурбонларини аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Ўзбекситон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид кўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари Одам савдосидан жабрлаганларга шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошқа хил ёрдам бериш,  уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилиш,

одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш, ушбу соҳадаги жиноятларни аниқлаш, тергов қилиш, олдини олиш ва уларга чек қўйиш амалиётини вазифа қилиб кўйди.    

Бундан ташқари мазкур қонунлар билан давлат органлари ва ҳудудий органларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини, яқин ҳамкорлиги ва баҳамжиҳат ишлашларини таъминлаш мақсадида уларнинг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш учун даавлат органларининг раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларининг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича брифинглар, интернет-конференциялар, телевизион кўрсатувларда уларнинг иштирок этишларини таъминлашини вазифа қилиб қўйди.

Ўзбекистон Республика Жиноят Кодексининг 135-моддасига бионоан Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилганлик учун –  уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 135-моддасининг 2 қисмида кўрсатилган ҳаракатлар учун — саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Хусусан, 2019 йилда Бухоро вилоятида 9 та шахсга нисбатан 11 та жиноий иш қўзғатилган булса,  2020 йил биринчи ярим йиллигига келиб 1 та жиноий иш қўзғатилган. Бу натижа мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қилиналаётган профилактика ишлари ҳамда қонун устуворлигидан дарак беради.

Бугунги кунда  ёшларимизга катта шароитлар яратилиб, хорижий мамлакатларга бориб ишлашлари учун  Ўзбекистон Республикаси бандлик ва  Меҳнат Вазирлиги таркибида миграция агентлиги ташкил қилинган.  Ўзбекистон   фуқаролари айниқса,  ёшларимиз  хорижий  юртларга бориб ишлашлари учун  ушбу агентликка мурожаат қилишлари лозим.

Огоҳ  бўлинг!  Фирибгарларга  алданиб қолманг!

Беҳзод Рахманов
Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг девонхона мудири

Шерзод Камалов 06.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 214
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 626
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 310

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?