Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури доирасида Шўрча маҳалласининг аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури доирасида Шўрча маҳалласининг аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди
Бухоро

“Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури доирасида Шўрча маҳалласининг аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

20.01.2024 177
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Юртбошимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури учун  Бухоро вилоятидан танлаб олинган 4 та маҳалланинг бири – Ромитан туманининг 4-секторга қарашли Шўрча маҳалла фуқаролар йиғинида янги ўзгаришлар ва аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш ишлари бошланди.

Айни кунда Ромитан туман тиббиёт бирлашма тасарруфидаги 40-оилавий поликлиникасининг Шўрча маҳалласида 4000 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда вилоят ва туман тиббиёт поликлиникалари етакчи мутахассислари, хусусан; хирург, педиатр, травматолог, невролог, терапевт, пульмонолог, эндокринолог, гинеколог, ультратовушли текширув, кардиолог, гастроэнтеролог сингари тор доирадаги шифокорлар томонидан 176 дан ортиқ фуқаро тиббий кўрикка жалб қилинди.

Оилавий поликлиникада туғиш ёшдаги аёллар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган тадбирлар доирасида юқори технологик жиҳозлар билан таъминланган сайёр — мобиль маммографда ўндан ортиқ аёл маммоскрининг текширувидан ўтказилган бўлса, йигирмадан ошиқ аҳоли вакили мобиль поликлиникада офтальмологик — кўз касалликлари шифокори кўригига ҳамда рентгенологик текширувларга жалб қилинди. Ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган, шунингдек, асоратсиз маммоскрининг текширувидан ўтганларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Бепул тиббий кўрикка бириктирилган фуқаролар ичида маҳалла томонидан алоҳида ижтимоий назоратга олинган оилалар вакиллари, жисмоний имконияти чекланганлар ҳам бор. Чуқурлаштирилган кўрикда барча жалб қилинганлардан ЭКГ, УТТ, флюрогорафия текширувлари ва балғам намуналари ҳамда лаборатор текширувлардан умумий қон ва бошқа биокимёвий таҳлиллар олинди ва улар натижасига асосида тавсиялар берилди.

Тиббий кўрик натижасида 17 нафар фуқарода бирламчи касалликлар аломатлари аниқланди. Жумладан, уларнинг 4 нафарида неврологик, 4 нафарида нафас олиш, 7 нафарида юрак-қон томир касалликлари, яна овқат ҳазм қилиш, 21 та кўз касалликлари, 19 та эндокрин, суяк-мушак яллиғланиши каби касалликлари билан оғриган беморларга туман ва вилоят тиббиёт бирлашмаларида ётиб даволанишлари учун йўлланма берилди. Худди шундай, амбулатор даволаниш тавсия қилинганларнинг барчасига, яъни 35 га яқин эҳтиёжманд фуқарога республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 февралдаги 63-сонли буйруғига мувофиқ керакли дори-дармон воситалари бепул етказилди.

Туман тиббиёт бирлашма бўлим, оилавий полилкиника, оилавий шифокорлик пунктларидан жалб қилинган катта ҳамширалар ҳамда патронаж ҳамширалари хонадонларда “Оила гигиенаси”, соғлом турмуш тарғиботига қаратилган патронаж хизматларига катта аҳамият қаратилмоқда.

Бундан ташқари чекка қишлоқдаги ўрганишлар ва тиббий кўриклар жараёнида тиббиёт ходимлари томонидан фуқароларга соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний фаолликни ошириш, мунтазам равишда пиёда юришни одат қилиш, турли иллатлардан воз кечиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларига ҳам кенг ўрин берилмоқда.

Шерзод Камалов 20.01.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?