Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ноткоин ва Ҳамстер комбат ўйинлари қонунийми?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ноткоин ва Ҳамстер комбат ўйинлари қонунийми?
Бухоро

Ноткоин ва Ҳамстер комбат ўйинлари қонунийми?

14.06.2024 515
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Ноткоин криптовалютаси ва унга ўхшаш бўлган Ҳамстер Комбат ўйини Ўзбекистонда катта қизиқиш уйғотган бўлсада, уларнинг қонуний ва молиявий хавфларини тушуниш муҳимдир. Келинг, бу масалани батафсил кўриб чиқамиз.

Ноткоин нима?
Ноткоин (НОТ) — бу Телеграм дастиурида ишлайдиган, ўйнаб-топиш (плай-то-эарн) техникаси бўйича ишлаб топиладиган криптовалюта. 
Ноткоин фойдаланувчиларига Телеграм ичидаги анимацион тангани босиш орқали рақамли валюта ишлаб топишга имкон беради. Ушбу ўйин неча ҳафта ичида миллионлаб фойдаланувчиларга эга бўлди.
Унинг оммалашиши учта асосий омилга боғлиқ:
Оддий ва қизиқарли ўйин:
Ноткоин ўйини оддий ва қизиқарли. Ўйинчилар ноткоинлар йиғиб, уларни виртуал маҳсулотларга алмаштиришади. Бу жараён кўпчиликка ёқади ва уларни ўйинга боғлаб қўяди.
Криптовалюта оламига кириш имконияти:
Ноткоин кўп фойдаланувчилар учун криптовалюта оламига биринчи қадам бўлди. Телеграмда ноткоинлар билан шуғулланиш жуда қулай ва осон, бу янги фойдаланувчилар учун криптовалютани ўрганишда яхши имконият бўлди.
Вирал эффект:
Вирал эффект худди вирус каби ишлайди: контент тезда кўп одамлар орасида тарқалади. Одамлар бир-бирларини ўйинга таклиф қилиб, бонуслар олишади, бу эса Ноткоиннинг янада кўпроқ тарқалишига сабаб бўлди.

Дастлаб Ноткоин асосан ўйин учун ишлатилган бўлсада, унинг ТОН блоcкчеинига интеграциялашуви ва йирик биржаларда рўйхатга олиниши уни ҳақиқий криптовалютага айлантирди. Ўйин ичидаги Ноткоинлар кейинчалик ТОН блоcкчеинидаги НОТ токенларига 1000:1 нисбатда конвертация қилинди. Ўйинда танга ишлаб чиқариш босқичи 2024 йил 1 апрелда тугатилди ва ҳақиқий НОТ криптовалютасининг тарқатилишига ўтилди.
Ҳамстер Комбат
Ўзбекистон аҳолиси орасида Ҳамстер Комбат ўйини тобора оммалашиб бормоқда. Ҳозирда Ҳамстернинг 95 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари бор, уларда бутун Телеграмдаги энг катта канал мавжуд (27 миллион обуначи). Кейинчалик улар янада кўпроқ аудиторияга эга бўлиши кутилмоқда. 

Ҳамстер Комбат ҳам оддий механикага асосланган: ўйинчилар хомяк тасвирини босиб, виртуал тўлов тангалари йиғишади. Бу тангалар хомякка кийимлар сотиб олиш учун ишлатилади. Ҳамстер Комбатнинг сюжетига кўра, ўйинчи хомяк крипто биржасининг менежери бўлиб, бойиб кетишга интилади.
Ҳамстер Комбатдан даромад олиш мумкинлиги ҳақида турли фикрлар мавжуд. Мисол учун, фойдаланувчилар Ҳамстер Комбатдаги тангалар ҳақиқий пулга ёки криптовалютага айлантирилиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Лекин тангалар фақат криптовалюта биржасида рўйхатга олинганидан кейин ҳақиқий қийматга эга бўлади. Бу ўйинидаги тангалар кейинчалик биржада рўйхатдан ўтадими ёки йўқми — ишлаб чиқарувчи ҳеч қандай аниқ ваъда бермаган, бу фақат кўпчиликнинг фикр-мулоҳазасига асосланган. Бу фикрлар қанчалик ҳақиқатга тўғри келишини эса вақт кўрсатади.
Ҳамстер Комбат ва Ноткоиндаги ўхшашлик
Иккала ўйин ҳам фойдаланувчиларни жалб қилиш учун оддий ва қувноқ услублардан фойдаланади. Шунингдек, иккала ўйинда ҳам фойдаланувчилар ўз дўстларини жалб қилиш ва бу орқали кўпроқ виртуал бойликка эга бўлиш имкониятига эга.
Бу ўйинлар ўхшаш бўлсада бир-бирига алоқадор эмас. Лекин кўпчилик Ноткоинни Ҳамстер Комбат билан солиштириб, унинг ҳам келажаги бир хил бўлишига ишонмоқда. 
Ўзбекистонда Ноткоин ва Ҳамстердан криптовалюта чиқариш мумкинми?
Ўзбекистонда 2023 йилдан бошлаб криптоактивларни сотиб олиш ва сотиш фаолияти фақат миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, лицензиясиз криптовалюта майнинги қилиш ҳам қатъий тақиқланган.
Демак, ўйиндаги оддий тангалар криптовалютага тааллуқли бўлмаса, уларни йиғиш ва ўйинни ўйнаш қонунга зид эмас. Аммо лицензиясиз криптоактивларни Телеграмда ёки бошқа ўйинларда ўзингиз майнерлик қилиб топишингиз ноқонуний ҳисобланади. Бу ҳолатда, унинг олди-сотдиси билан турли жаҳон платформаларида шуғулланиш учун ҳам жавобгарликка тортиласиз.

Шерзод Камалов 14.06.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро
Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!
Бухоро
6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 177

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 15

Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!

09.06.2025 21

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:

04.06.2025 176

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?