USD10 268.000.00%
RUB133.04–1.08%

Нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаймиз…

 Нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаймиз…

Республикамиз бўйлаб «COVID-19» номи билан танилган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган карантин талаблари амал қилаётган даврда фуқароларимизнинг вирус ҳамда инфекциялардан ҳимояланиш, иммунитетни кучайтириш ва бошқа мақсадларни кўзлаб дори-дармон воситаларининг харидига бўлган талаби ҳар доимгидан ҳам ошган. Бундай вазиятда аҳоли талаби ортган препаратларнинг сунъий етишмовчилигини келтириб чиқариш ва нарх-навони кескин ошириш ҳолатлари юзага келиб, фуқароларимизнинг турли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаймиз...

Давлатимиз раҳбари томонидан дори-дармон воситаларининг ноқонуний равишда баланд нархда сотилишига йўл қўймаслик, халқ манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида мутасадди давлат органларига доимий равишда керакли кўрсатмалар бериб келинмоқда. Шу мақсадда, Бухоро вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси томонидан ҳамкорликдаги тузилмалар билан биргаликда дори-дармон маҳсулотларининг сунъий етишмовчилиги ҳамда нархларнинг кескин ошиши ҳолатлари келиб чиқишини олдини олиш мақсадида доимий назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаймиз...
Нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаймиз...

Ушбу тадбирлар доирасида, фуқароларга дори-дармон маҳсулотларини фақатгина дорихоналардан харид қилиш, харид пайтида эса сотувчидан дорилар номи ва нархи акс этган товар чеки берилишини талаб қилиш ҳамда бу чекни бутун даволаниш даврида сақлаб қўйиш кераклиги эслатилиб ўтилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси

Мавзуга оид